Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дўст бўлсанг ёнимда тур!» Туркия Ўзбекистонга 50 дона сунъий нафас олдириш ускунаси тақдим этмоқда

«Дўст бўлсанг ёнимда тур!» Туркия Ўзбекистонга 50 дона сунъий нафас олдириш ускунаси тақдим этмоқда

Фото: «АА»

Туркия Ўзбекистонга 50 дона сунъий нафас олдириш ускунасини туҳфа қилади.

Anadolu ахборот агентлиги хабарига кўра, мазкур гуманитар акция жорий йил 20 май куни икки давлат масъуллари томонидан имзоланган соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим дорасида амалга оширилмоқда.

Мутахассислар фикрига кўра, Туркиянинг сунъий нафас олдириш аппарати бошқа кўплаб муқобилларига қараганда рақобатбардош ва юқори сифатга эга.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 31 июль куни, Қурбон ҳайитининг биринчи куни Туркия Ўзбекистонга 12,5 тонна инсонпарварлик ёрдами юборган эди.

Инсонпарварлик кўмаги COVID-19 эпидемиясига қарши курашда Ўзбекистон тиббиёт ходимлари ишлатиши кўзда тутилган тиббий ҳимоя ашёлари ҳамда дори-дармонлардан иборат. Қардош ўлкадан, жумладан, 50 минг дона N-95 ниқоб, 200 минг дона жарроҳлик ниқоби, 40 минг дона комбинезон, 5 минг дона юзни тўлиқ тўсувчи ниқоб ва COVID-19ни даволашда қўлланадиган дори воситалари жўнатилган.

Бундан ташқари, жорий йил июль ойида Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда маслаҳатчи сифатида туркиялик мутахассислар гуруҳи ҳам ташриф буюрган эди. Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий кенгаши аъзоси, юқумли касалликлар бўйича мутахассис, профессор Ражаб Ўзтурк, Хасеттепе университети илмий кенгаши аъзоси, профессор Левен Оқин ва Анқара шаҳар шифохонасининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси, профессор Хатиже Раҳмет Гунер каби пешқадам тиббиётчилар илмий-амалий тадбирларда иштирок этиб, юртимизнинг турли ҳудудларида даволанаётган аҳволи ўта оғир беморларнинг ҳолатини яхшилаш мақсадида онлайн видеоконференциялар ўтказган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг