Дўстлик туманига кириш ва чиқиш тўхтатилди
Жиззах вилоятининг Дўстлик туманига 30 июнь соат 00:01 дан бошлаб кириш ва чиқиш тўхтатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Чекловга аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш сабаб сифатида кўрсатилган.
Бу бўйича вилоят ва туман ҳокимларининг тегишли қарорлари қабул қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter