Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДСҚ солиқ тўловчилардан ечиб олинган салкам 400 млрд сўмга изоҳ берди

ДСҚ солиқ тўловчилардан ечиб олинган салкам 400 млрд сўмга изоҳ берди

Фото: Xabar.uz

Солиқ тизимидаги носозликлар сабаб солиқ тўловчилардан салкам 400 млрд сўм ечиб олинди

my3.soliq.uz тизимидаги техник хатолик сабабли ечиб олинган маблағлар қайтарилмоқда. 

Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида юз берган техник носозлик сабабли 30,1 минг солиқ тўловчининг ҳисобидан асоссиз равишда жами 399,3 миллиард сўм маблағ ечиб олинган.

Солиқ органлари маблағларни бугунги кун охиригача солиқ тўловчиларнинг ҳисоб рақамларига қайтариш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда, дейилади қўмита хабарида.

Маблағларни қайтариш автоматик тарзда амалга оширилади, солиқ тўловчилардан ёзма мурожаат талаб этилмайди.

Шу билан бирга, тижорат банкларида ҳали ижро қилинмаган инкассо топшириқлари ҳам қайтариб олиниши таъминланди.

Бугун соат 18:00 ҳолатига 20 608 та субъектга 274,7 млрд сўм қайтарилиши таъминланди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг