ДХМ ходимлари учун «Маҳорат дарслари» ташкил этилмоқда
Аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва амалга оширилаётган ислоҳотлар туб моҳиятини етказиш мақсадида Давлат хизматлари марказлари ходимлари учун «Маҳорат дарслари» ташкил этилмоқда.
Айни пайтда Давлат хизматлари агентлиги масъулларидан иборат ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, улар тасдиқланган жадвал асосида республикамизнинг барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ходимларини сайёр тартибда ўқитиш чораларини кўрадилар.
Дастлабки манзил мамлакатимиз жануби — Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter