Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Сурхондарёда йирик жиноий гуруҳни қўлга олди

ДХХ Сурхондарёда йирик жиноий гуруҳни қўлга олди

ДХХ «Афғонистон-Тожикистон-Ўзбекистон» йўналишида Сариосиёда ўтказилган тадбирда 3 нафар фуқаро кетаётган «Ласетти» машинасида 670 гр. «гашиш» моддаси борлиги аниқланди.

Улар сариосиёлик, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан судланган шахсдан 2800 АҚШ долларига олингани маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди.

Тадбирнинг иккинчи босқичида «Дарбанд» ЙПХ масканида 3 нафар шахс кетаётган «Нексия 2» салонида 9 кг. 410 гр. «гашиш» моддаси борлиги аниқланди.

Тадбир давом эттирилиб, Нуробод туманида ушбу наркотик модданинг маълум бир қисмини олаётганда Самарқанд ва Андижон шаҳарларида яшовчи 3 нафар фуқаро ҳам ушланди.

Шунингдек, Деновда яшовчи фуқаронинг уйида 964 гр. «гашиш» моддаси борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 11 нафар шахс ушланиб, улардан 11 кг. 44 гр. «гашиш» моддаси мусодара қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг