«Эколог олимлар ҳамжамияти» таъсис этилади

Давлат экологик назорат инспекцияси томонидан айрим текширувлар «Ягона давлат назорати» тизимида рўйхатга олиш орқали ўтказилиши белгиланди.
Қарорга кўра, «Эколог олимлар ҳамжамияти» нодавлат нотижорат ташкилоти таъсис этилади.
Шунингдек, 2025 йил 1 августдан Давлат экологик назорат инспекцияси инспекторлари қуйидаги ҳолатлар аниқланганда тезкор назорат тадбирларини текширувлар бошлангандан сўнг 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этиш тартибида амалга оширади:
- юридик шахсларнинг ўз ҳудудида бино, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш чоғида белгиланган талабларни бузиб, кимёвий, биологик воситаларни қўллаган ҳолда дарахтларни, буталарни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш ёки йўқ қилиш;
- ўлчами 500 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш;
- ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter