Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди ҳокимларни депутатлар тасдиқлайди

Энди ҳокимларни депутатлар тасдиқлайди

2022 йил мартгача туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзодлар маҳаллий депутатлар тасдиғи билан лавозимга тайинланади. Бу йилги давлат дастурида шу ҳақдаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши топширилган.

Унга кўра, маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш белгиланган. Яъни ҳокимликка номзод маҳаллий Кенгашда ҳудудни ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилиб, лавозимга тасдиқланиши керак бўлади.

Шунингдек, маҳаллаларнинг жойлардаги вакиллик органлари билан, маҳаллий Кенгашларнинг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг вазирликлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан алоқалари мустаҳкамланади.

Ҳудудларда амалга ошириладиган давлат органларининг вазифалари бўйича «ваколатлар реестри»ни шакллантириш, такрорланадиган 500 дан ортиқ функцияларни мақбуллаштириш ҳам режага киритилган.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликларнинг ҳар бир вазифа ижроси, шунингдек, сарфланаётган маблағлар юзасидан жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг