Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди пойтахтликларга «Форд транзит»лар хизмат кўрсатади (видео, фото)

12 май куни Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига 50 дона тез тиббий автотранспорти топширилди. Тантанали маросимда АКТ вазирининг ўринбосари Жамшид Эгамбердиев, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимов ва Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевлар қатнашди.

«Ўзбекистон президентининг «Тез тиббий ёрдам соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарори асосида Хитой билан 2021 йилда шартнома имзоланиб, 80 та «Форд транзит» русумли тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситаларини етказиб бериш вазифаси бизнинг корхонага юклатилган эди», — деди «O‘ZIMPEKSALOQA» МЧЖ директори Сарвар Эргашев.

Шу каби транспорт воситалари 2019 йилда ҳам олиб келинган эди. Бу сафарги автомобиллар олдингиларига нисбатан модификация қилинган ва иқлимимизга мослаштирилиб, камчиликлари тўғриланган. Масалан, кузов қисми, шиналари ўзгартирилган. Энг сўнгги турдаги тез тиббий ёрдам ускуналари билан жиҳозланган.

Президент яқинда видеоселекторда таъкидлаганидек, 2022 йил якунига қадар махсус тез тиббий ёрдам машиналари сонини 890 та  етказишимиз керак. Кейинги йилдан бошлаб ҳар йили 450 тадан махсус автотранспорт воситасини етказиб бериш йўлга қўйилади, деди Сарвар Эргашев.

Замонавий тез ёрдам машиналари «Henan Costar Group Co. Ltd» (ХХР) компанияси ва АКТ вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «O‘ZIMPEKSALOQA» МЧЖ  ўзаро  ҳамкорлиги доирасида келтирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг