Энди Россияга фақат QR-код билан борилади
![Энди Россияга фақат QR-код билан борилади](http://static.xabar.uz/crop/3/6/720_460_95_3635909745.jpg)
2021 йил 1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари Россияга бориш учун «COVID-19сиз саёҳат» махсус иловаси орқали бериладиган QR-кодларни тақдим этишлари керак.
Айтилишича, иловадаги аккредитациядан ўтган лабораториялардан бирида 72 соатдан кечикмаган ҳолда ПЦР-тестлар топширилади. Ана шу анализлар акс этган QR-код чегарадан ўтаётганда сканер қилинади.
Россияга етиб борган фуқаро ушбу QR-кодни иш берувчига ҳам кўрсатиши лозим. Шундагина бехавотир ишлаши мумкинлиги айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter