Эртага Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда
Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда. Хусусан, 31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин.
Прогнозларга кўра, кечки, тунги ва эрталабки соатларда ҳаво сифати Халқаро ҳаво сифати индекси (AQI) бўйича “носоғлом”, миллий ҳаво сифати индекси бўйича эса “зарғалдоқ” даражада бўлиши кутилмоқда.
Тунда ҳаво ҳароратининг пасайиши, кучсиз шамол ва ҳарорат инверсияси атмосферанинг қуйи қатламларида ҳаво алмашинувини чеклайди. Ушбу шароит маҳаллий ва қўшни ҳудудларда шаклланган ташламаларнинг тарқалишини сусайтириб, PM заррачаларининг ер юзасига яқин қатламда тўпланиб қолишига шароит яратиши мумкин.
Кундузи ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва вертикал ҳаво алмашинуви яхшиланиши натижасида инверсия кучсизланиб, ҳаво сифати аста-секин яхшиланиши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter