Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Етти йиллик «Ласетти» можароси: фирибгарга иш очилди

Етти йиллик «Ласетти» можароси: фирибгарга иш очилди

Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга Суннатулла С.дан  шикоят келиб тушди. 

Маълум бўлишича, 2014 йил 28 ноябрь куни Абдулла ПСуннатулла Снинг ишончига кириб, ундан 13.500 АҚШ долларлик «Ласетти» русумли автоуловини муддатли тўлов асосида сотиб олишни ваъда қилган.

Сўнгра ундан автоуловни олиб бошқа шахсга сотиб юборгани вa пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми («Фирибгарлик») бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг