Фарғонада боғча боласини ток урди: ҳолат бўйича тергов бошланган
Жорий йилнинг 18 феврал куни Фарғона шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчи вояга етмаган Р.А (2020 йилда туғилган ўғил бола) муассаса ҳудудидаги трансформаторлар ўрнатилган махсус ертўланинг устки дарчасидан йиқилиб тушган. Натижада болани ток урган ва у тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган.
Болалар омбудсмани берган маълумотга кўра, ҳозирда Р.А.нинг олган тан жароҳати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.
Мазкур ҳолат бўйича Фарғона шахар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Фарғона шаҳридаги давлат боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши содир бўлгани ва 60 нафардан ортиқ бола шифохоналарда қолаётгани айтилганди.
Манба: t.me


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter