Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада кўп қаватли уй ертўласида акула боқилгани аниқланди

Фарғонада кўп қаватли уй ертўласида акула боқилгани аниқланди

Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўла қисмида сунъий ҳовуз ташкил қилиниб, унда акула боқилаётгани аниқланди.

Фарғона вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан «Мурувват» маҳалласи, Фарғона кўчасидаги кўп қаватли уйларда ўтказилган мониторинг давомида қатор қоидабузарликлар қайд этилган.

Хусусан, 78-уйнинг 17-хонадон мулкдори томонидан кўп квартирали уй ертўласида Вазирлар Маҳкамасининг 648-сон қарори талабларига зид равишда катта ҳажмдаги сунъий ҳовуз ўрнатилиб, унда акула боқилган.

Инспекция мутахассиси Муроджон Ахунбаевнинг маълум қилишича, ертўланинг айрим хоналари ҳам ўзбошимчалик билан тўсиб олинган. Ҳолат юзасидан мулкдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланган.

Шунингдек, мулкдорга ертўлани 15 кун ичида бўшатиш ва асл ҳолатига келтириш бўйича ёзма кўрсатма берилган.

Текширувда хонадонда ичимлик сувидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолати ҳам аниқланган. Бу бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 163-моддаси 1-қисми асосида маъмурий жарима расмийлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг