Фарғонада юк машиналарининг ҳаракатига айрим чекловлар киритилди

2025 йил 20 июл санасидан 20 октябр санасигача, Фарғона вилояти ҳудудидан ўтган умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати ҳар куни соат 08:00 дан 18:00 га қадар вақтинча чекланади.
Бу борада вилоят ҳокимининг ткгишли қарори қабул қилинган.
Ушбу чеклов автомобил йўлларида ташишда транспорт воситасининг ғилдирак ўқига тушадиган оғирлиги 10 тонна ва ундан ортиқ бўлган юк автомашиналари, ёнгинга чидамли бўлмаган ёки муҳит учун хавфли юк ташувчи транспорт воситалари, бошқа махсус талабларга жавоб бермайдиган оғир автотранспортларига таалуқли.
Ўз навбатида, тез тиббий ёрдам, ўт ўчириш ва фавқулодда ҳолатлар хизматларига тегишли транспорт воситалари, коммунал ва саноат хизматларини таъминловчи махсус транспортлар, рухсатномага эга бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг маҳсулот етказиб бериш воситаларига (фақат махсус белгилар билан) мазкур чеклов татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилмоқда.
Манба: api-portal.gov.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter