Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фото: Саводсизликни тугатиш курси (Бухоро, 1937 йил)

Фото: Саводсизликни тугатиш курси (Бухоро, 1937 йил)

Саводсизликни тугатиш курсида таҳсил олаётганлар. Бухоро шаҳри. 1928 йил.

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда хотин-қизлари таълими билан боғлиқ айрим архив фотолар илк бор намойиш этилди.

«Ўзбекистон хотин-қизлари таълим соҳасида» номли тарихий фотокўргазма иш бошлади. 

Тошкент фотосуратлар уйида бугун, 6 март куни «Ўзбек аёли-ўтмиш, нафосат, келажак рамзи» номли анъанавий II Республика фотокўргазмаси иш бошлади. Бу йилги кўргазма «Ўзбекистон хотин-қизлари таълим соҳасида» мавзусига бағишланган. 

Тадбир «Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Кўргазмага 200 дан ортиқ фотосуртлар қўйилган бўлиб, уларнинг 40 дан ортиғи биринчи маротаба намойиш этилмоқда. 

Фотокўргазма 2023 йил 11 мартга қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг