Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШга ташриф чоғида ФҚБ билан жиноий таъқиб бўйича ҳамкорлик масаласи кўрилган

АҚШга ташриф чоғида ФҚБ билан жиноий таъқиб бўйича ҳамкорлик масаласи кўрилган

Фото: Бош прокуратура

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи доирасида Бош прокурор О.Муродов томонидан АҚШнинг айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида учрашувлар ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Хусусан, Адлия департаментида АҚШ Бош прокурори ёрдамчиси Б.Шварц билан бўлиб ўтган учрашувда жиноятчиликка қарши кураш ва тергов борасида ўзаро ёрдам кўрсатиш соҳасида хамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Адлия Департаментининг OPDAT ва ICITAP дастурлари доирасида жиноий таъқиб ва кадрларни ўқитиш соҳасида салоҳиятни ошириш юзасидан кўмак кўрсатишга оид ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Президентнинг «Blair House» қароргоҳида Федерал қидирув бюросининг мутасадди вакиллари иштирокида Бош прокуратура ва ФҚБ ўртасида имзоланган ўзаро англашув Меморандумини (Вашингтон, 04.12.2017 й.) амалга ошириш юзасидан дастур («Йўл харитаси») имзолаш маросими бўлиб ўтди.

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Махфий хизмати маъсул ходимлари билан учрашувда ўсиб бораётган таҳдид ва мазкур турдаги жиноятларнинг трансмиллий хусусиятини инобатга олган ҳолда валютага оид жиноятлар, қалбаки пул белгилари ва бошқа тўлов воситаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда кибержиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

2018 йил 15 мартда Тошкентда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда Махфий хизмат ўртасида имзоланган ўзаро англашув Меморандумининг ижросини амалда таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг