Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Газ ходимлари ва тадбиркорнинг «олди-берди»си қимматга тушди

Газ ходимлари ва тадбиркорнинг «олди-берди»си қимматга тушди

Фото: «Xabar.uz»

Газ таъминоти корхонасига зарар етказган жамият раҳбари ва «Қибрайтумангаз» бўлими ходимларининг талон-торожлиги фош этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «O.» МЧЖга қарашли иссиқхона табиий газ тармоғидан узилган бўлсада, жамият иш бошқарувчиси М.М. табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний қайта уланиб фойдалангани, шунингдек, «Қибрайтумангаз» таъминоти бўлими ходимлари — А.Д. ва Ж.Н.лар иш бошқарувчи М.М. билан тил бириктириб, иссиқхона табиий газга ноқонуний уланганлиги сабабли махсус тамға билан қайта учирилганлиги тўғрисида сохта далолатнома тузиб, амалда табиий газ тармоғидан узмаганлиги натижасида газ таъминоти корхонаси манфаатларига 142,7 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «О.» МЧЖ иш бошқарувчиси М.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг