Ғазода исроилпараст қўмондон ўлдирилди
Фаластин қуролли гуруҳи бўлган «Халқ кучлари» етакчиси Ясир Абу Шабаб ўқ еб вафот этди, деб хабар берди Reuterz агентлиги 4 декабр куни гуруҳ баёнотига асосланиб.
Гуруҳ маълумотларига кўра, Ясир Абу Шабаб ички низога аралашаётганда яраланган. Гуруҳ унинг қотиллиги ортида ҲАМАС ташкилоти тургани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Ясир Абу Шабаб Ғазо секторининг жанубидаги Исроил назоратидаги Рафаҳда жойлашган бадавий қабиласининг етакчиси эди. У Ғазо секторида ҲАМАСга қаршилик кўрсатувчи «Халқ кучлари» гуруҳига раҳбарлик қилган. Гуруҳ Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш пайтида пайдо бўлган.
Мухолифат сиёсатчилари ва Исроил оммавий ахборот воситалари Абу Шабаб Исроил Бош хавфсизлик хизмати (Шин Бет) лойиҳаси эканлигини даъво қилишди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter