Германияда кўчада қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам берилди

Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майндаги Бош консулхонасига Work and Travel дастури бўйича Германияга келган, иш билан боғлиқ муаммолар ва етарли молиявий ресурслар йўқлиги сабабли Мюнхендаги марказий вокзалда тунашга мажбур бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушди.
Ўзбекистоннинг Turon World Consulting компанияси маълумотларига кўра, ушбу ташкилот 98 нафар Ўзбекистон фуқароларини Work and Travel дастури бўйича Германияга мавсумий ишларга жўнатган.
Бош консулхона ҳодимлари «Ҳумо» ўзбек-немис маданий жамияти фаоллари билан биргаликда воқеа жойига зудлик билан етиб борганлар.
Ўзбекистонлик ватандошлар имкониятларидан фойдаланиб, 35 нафар муҳтож Ўзбекистон фуқароларига ушбу ҳудудда вақтинча яшашлари учун зарур ёрдам кўрсатдилар.
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси ва Франкфурт-Майндаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олдилар ва ваколатли органлар билан ҳамкорликда мазкур муаммони бартараф этиш чораларини кўрмоқдалар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter