Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилиши эълон қилинди

Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилиши эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Иш ҳафтаси давомида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Бугун кундузи ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Вақти-вақти билан асосан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 18-19 майда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. 

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 30-35 даража атрофида бўлади, сўнг ҳарорат 25-28 даражадан 30-32 даражагача ўзгариб туради. 

Тошкентда бугун кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 33-35 даража бўлади. 19 май куни кечаси ва кун давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 25-27 даража бўлади. 

20 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 30-32 даража бўлади. 21-22-май кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 25-30 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг