Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳамма кутмоқда: Президент топшириғи қачон бажарилади?

Ҳамма кутмоқда: Президент топшириғи қачон бажарилади?

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда энг қайнаган мавзу бу шубҳасиз — ҳокимлар масаласи.

Ҳаммаси 2 август куни кутилмаганда бошланди. Телеграмдаги «Қўшни маҳалла» каналида Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган селектор йиғилишининг аудиоси тарқалди. Йиғилишда давлат раҳбари Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимларини қаттиқ танқид қилди ва халқни, журналист ва блогерларни йиғиб, йўл қўйган хатолари учун кечирим сўрашни талаб қилди. Ва энг асосийси — Бош вазир ва Президент Администрацияси раҳбарига қайси ҳокимни ишдан олиш бўйича таклиф киритишни сўради.

Шундан сўнг бир қатор блогерлар «Қайси вилоят ҳокими ишдан олиниши керак?» мавзусида сўровнома ўтказдилар. Таниқли блогер Хушнуд Худойбердиев ўтказган сўровномада 27 мингдан кўпроқ одам қатнашди ва энг кўп овоз (45 фоиз) «учаласи ҳам кетсин» деган вариантга берилди. «Шуҳрат Ғаниев кетсин» деганлар 21 фоизни ташкил қилган. «Учаласи ҳам қолсин» деган вариантга эса иштирокчиларнинг ўн фоизи овоз берган.


«Xabar.uz»нинг яна бир блогери Нурбек Алимов ўзининг каналида ўтказган сўровномада эса 12,5 минг фойдаланувчи қатнашган. Яна кўп овоз Шуҳрат Ғаниевга «насиб қилган» — 45 фоиз. Фарҳод Эрманов ва Ўктам Барноевнинг кетишини кўпроқ хоҳлаётганлар 19 фоиз.

Сўровномалар кетидан эса янги челленж бошланган — #БизКутяпмиз, #ХалқКутяпти, #ПрезидентКутяпти. Яъни, блогерлар Президент топшириғига кўра Бош вазир ҳамда Администрация раҳбарининг таклифини кутишмоқда.

Ҳа, ҳокимлар кечирим сўради. Аммо блогерларнинг фикрича, Президентга хиёнат биргина узр сўраш билан кечирилиб юборилмаслиги керак. Токи Президентнинг топшириғи ерда қолмаслиги ва бошқа ҳокимларга ҳам ўрнак бўлиши учун ҳам халқнинг энг кўп норозилигига сабаб бўлаётган ҳоким истеъфога чиқарилиши лозим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг