Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарорат яна салкам 40 даражагача кўтарилади

Ҳарорат яна салкам 40 даражагача кўтарилади

Фото: Xabar.uz

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 8-10 сентябрга об-ҳаво прогнозини тақдим этди.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 8-9 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. 10 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 8 сентябрда 27-32°, 9 сентябрда 25-30°, 10 сентябрда 22-27°бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 сентябрда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-9 сентябрда кечаси 13-18°, кундузи 30-35°, 10 сентябрда кечаси 15-20°, кундузи 34-39°бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-9 сентябрда 13-18°, 10 сентябрда 15-20°, кундузи 8 сентябрда 27-32°, 9-10 сентябрда 32-37°гача кўтарилади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-9 сентябрда 13-18°, 10 сентябрда 15-20°, кундузи 8-9 сентябрда 32-37°, 10 сентябрда 34-39°бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 8-9 сентябрда 27-32°, 10 сентябрда 30-35°бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 8 сентябрда 19-24°, 9-10 сентябрда 21-26°бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг