Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонлик тадбиркордан 2,4 млрд.лик беғараз ёрдам (фото)

Ҳиндистонлик тадбиркордан 2,4 млрд.лик беғараз ёрдам (фото)

Фото: Xabar.uz

17 июнь куни Тошкент шаҳридаги Вакцина сақлаш омборхонасида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» каби рўйхатда турган оилалар учун катта миқдорда дори-дармон воситалари беғараз берилган.

Ҳиндистонлик инвестор Жорж Муллер таъсислигидаги «Generika» қўшма корхонаси томонидан умумий қиймати 2,4 млрд. сўм бўлган 13 турдаги дори воситалари беғараз ёрдам сифатида ажратилган. Ушбу юклар бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқатилади.

«Generika» томонидан бир қатор йўналишдаги дори воситалари ва биологик қўшимчалар савдоси фаолияти йўлга қўйилган. Жумладан:

  • бепуштлик учун гормонал препаратлар (Пуберген, Эндоген, Гиноген);
  • гепатит (B, C) ва жигар циррози учун дори воситалари (Бициклол);
  • буйрак фаолиятининг бузилишини олдини олиш учун биологик қўшимчалар (Рено Форте, Ренитон);
  • чақалоқлар учун витаминлар (Витамин К - Файтон).

2022 йил давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда кардиология, онкология ва гематология йўналишлари учун уникал ва сифати юқори бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

«Generika» 2021 йилдан буён соғлиқни сақлаш муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа ҳайрия ташкилотларига дори воситаларини хайрия этиб келади. Жумладан, 2021 йил давомида 951,5 млн. сўмлик, 2022 йилнинг январь-май ойлари давомида 696,6 млн. сўмлик дори воситалари хайрия қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг