Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура тезкор тадбирда кучли дорилар сотувчи шахсни ушлади

Прокуратура тезкор тадбирда кучли дорилар сотувчи шахсни ушлади

Фото: Прокуратура департаменти

Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ф.Х. фуқаро М.О.га 10 қути «Омнадрен-250» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-6-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг