Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким: «Тошкент бекатларидаги барча дўконлар ёпилади»

Ҳоким: «Тошкент бекатларидаги барча дўконлар ёпилади»

Фото: «Газета.uz»

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ёшлар марказида бўлиб ўтган ёшлар учрашувда бу ҳақда айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Учрашувда ёшлар вакилларидан бирининг пойтахтда жойлашган бекатларда ёшлар кутубхонаси, wi-fi ҳудудлари ва бошқа имкониятларга эга кичик ёшлар маркази ташкил этиш лойиҳасини тинглар экан, шундай жавоб қайтарган:

— Буни бекатлардан бошқа ерда ташкил этсак мақсадга мувофиқ, чунки бекат транспортлар, автобуслар тўхташи учун. Кўпчилик «дўкон» қурмоқда натижада автомошиналар тўхтаб, жамоат транспортлари ҳаркатига халақит қилмоқда. Яқин кунларда бекатларда дўкон бўлмайди. Бекат бекатлигича қолади, — деди Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг