Ҳокимлик пойтахт кўчаларига 6,9 млрд сўмлик панжаралар ўрнатади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт кўчаларига темир панжаралар ўрнатиш учун қарийб 7 млрд сўм ажратди.
Бунда шаҳар ҳокимлиги кўча ва йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва пиёдалар билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишни мақсад қилган.
Қайд этилишича, жами 6 млрд 912,5 млн сўм маблағ ҳокимлик ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Объектда лойиҳалаш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича буюртмачи этиб эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter