Ҳокимнинг ҳақоратли аудиоси тарқалган туманнинг прокурори ҳам ишдан кетди
Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтгани, унда Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабов ишдан олингани ҳақида хабар берилганди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, туман прокурори ҳам ишдан олинган.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Қарши тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ғ.Бегалиев Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланган.
Бу ўзгаришларга Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабов маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказиб, уларни жирканч сўкинишлар билан «сийлагани», ҳатто уриб-туртгани сабаб бўлди.
Шунингдек, Бош прокуратура ушбу ҳолат бўйича текширув бошлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter