Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Humo Arena» очилишида Шавкат Мирзиёев иштирок этади

«Humo Arena» очилишида Шавкат Мирзиёев иштирок этади

Фото: «podrobno.uz»

15 март куни «Humo Arena» муз саройи очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этади. Бу ҳақда муз саройи маъмурияти маълум қилди, деб хабар берди «Sputnik».

Таклиф қилинган меҳмонлар орасида, шунингдек, ҳукумат ва парламент вакиллари, вилоят ҳокимлари, жамоатчилик ташкилотлари, маданият ва фан арбоблари, Ўзбекистоннинг етакчи спортчилари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда меҳрибонлик уйлари болалари бўлади.

Очилиш маросимининг асисий ғояси – қишки спорт турлари ҳамда муз саройи архитектурасининг уйғунлиги мавзуси бўлади. Асосий аренада ёзги ва қишги спорт турлари спортчилари ўз маҳоратларини намойиш этишади.

Тантанали очилиш маросимини лазер шоу ҳамда 3D анимация, «Щелкунчик» спектакли ва мусиқали шоу дастур давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Хумо Арена 7 қаватдан иборат бўлиб, унинг умумий майдони 82 минг метр квадрат. Мажмуа 12 минг томошабинга мўлжалланган. Шунингдек у ерда 1600 ўринли автотураргоҳ бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг