Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИББ яна саккиз шахс қўлга олинганини эълон қилди

ИИББ яна саккиз шахс қўлга олинганини эълон қилди

Пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг «Долзарб қирқ кунлиги» доирасида бир қатор жиноятларни содир этган бир қатор шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИББ маълумот берди. 

Айни пайтда терговга жалб қилинган шахслар:

1. 1984 й.и. Юлдошев Дониёр Бахтиёрович (Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисми);
2. 1988 й.т. Алимов Фазлиддин Файзуллаевич (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
3. 1991 й.т. Қуватов Шовкат Шухратович (Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми);
4. 1988 й.т. Туляганов Нуриддин Бахтиярович (Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми);
5. 1986 й.т. Сотволдиев Илхом Маҳмуджонович (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
6. 1992 й.т. Юнусов Дониёр Фахриддин ўғли (Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 3-қисми);
7. 1992 й.т. Эркинов Бахтиёр Тўлқин ўғли (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
8. 1987 й.т. Махмудов Умид Агзамович (Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми).

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Икки кун аввал беш нафар шахс қўлга олингани маълум бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг