ИИВ тизимида бир қатор янги тайинловлар бўлди

ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.
Полковник Чориев Алиахмед Омонович Тошкент шахар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Чориев А. Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Полковник Хўжақулов Дилмурот Панжиевич Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Хўжақулов Д. Тошкент вилояти ИИББ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Полковник Хуббимов Низом Раббимович Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг учинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Хуббимов Н. Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Нурметов Оғабек Хусанназирович Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Нурметов О. Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари-жамоат тартибини сақлаш ва махсус муассасалар фаолиятини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter