Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ уйсизларга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдиради

ИИВ уйсизларга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдиради

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқамаси муқим тураржойга эга бўлмаганлар марказига кийим-кечак, оёқ кийим, шахсий гигиена воситалари, китоблар ва егулик келтириб, ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдиради. Кўрсатилаётган ёрдам қандай тақсим қилинаётгани ҳақида яқинда Газета.уз сайтида чоп этилган «Тошкентдаги уйсизлар бошпанасига одамлар қандай қилиб тушиб қолади ва бошпана фаолияти учун пул ва моддий таъминот етарли даражадами» мақоласида маълумот берилган эди.

Мақола муаллифи - ҳар доим марказга кўнгилли тарзда ёрдам бериб келадиган инсон шундай дейди: «кўнгилли одам марказга бир ойда бир марта келиши мумкин. Аммо бошпанага уйсиз одамлар мунтазам равишда келиб туради ва уларнинг барчасини кийим-кечак, оёқ кийим ва янги ҳаёт бошлаш учун бошқа нарсалар билан таъминлаш лозим».

Дарҳақиқат, фақат апрел ойининг 10 кунида - 9 апрелдан 19 апрелга қадар бошпанага 1039 уйсиз одам мурожаат қилган.Марказга келаётганлар тиббий кўрикдан ўтади, уларнинг ташқи кўриниши тартибга келтирилади - сочлари калталанади, чўмилиш учун имкон яратилади ва тоза кийим берилади. Уларнинг 624 нафарида ҳужжат йўқ, аммо рўйхатга қўйилган уй ва қариндошлар мавжуд бўлган. Улар билан олиб борилган музокаралардан сўнг уйсизлар оилага қайтарилди. 415 кишидан яна 312 нафари ўтказилган текширувдан сўнг марказда қолдирилди. Боз устига уйсизлар бошпанасига вилоятлардан келган 312 киши мурожаат қилган. Уларнинг 204 нафари рўйхатдан ўтган уйларига қайтарилади.

Бугунги кунда марказда умумий ҳисобда 477 киши бор. Улардан 155 нафари ўз ихтиёрига кўра бу ерда яшаб келмоқда. Жар ёқасига келиб қолган ва бу ердан бошпана топган ҳар бир инсоннинг орзуси битта: ҳаётини янгидан бошлаш. Аммо уларга нафақат ИИББ, балки жамоатчилик ёрдами ҳам керак.

Ёрдам беришни истаган ҳар бир инсон Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Чашма кўчаси, 3-уй манзилига мурожаат қилиши мумкин. Телефон рақами: +998983680708. Моддий ёрдам бериш истаги бўлган, аммо марказга келиш имкониятига эга бўлмаганлар эса +998983102901 рақамига қўнғироқ қилишлари сўралади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг