Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ ходимларни тасвирга олганни жазолаш ҳақидаги қонун лойиҳасини қайта муҳокамага қўйди

ИИВ ходимларни тасвирга олганни жазолаш ҳақидаги қонун лойиҳасини қайта муҳокамага қўйди

Фото: Xabar.uz

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБ ходимларини фото ва видеога олганларни жазолаш ҳақидаги қонун лойиҳасини яна қайтадан муҳокамага киритган.

Лекин кеча бўлиб ўтган айрим партиялар фракция йиғилишларида бу лойиҳа кун тартибидан чиқариб ташланган. Бунга ХДП, ЎзЛиДеП ва «Адолат» партиялари қарши чиққан, «Миллий тикланиш» ва Экопартия ёқлаб овоз бергани айтилмоқда.

Қонун лойиҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини улар ўз хизмат бурчларини, яъни жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ хизмат вазифаларини бажариш чоғида олинган фото ва видеотасвирларни уларни обрўсизлантириш ёки хақорат қилиш мақсадида Интернет ахборот тармоғида жойлаштириш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши кўрсатилган.

Шу орқали Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишмоқчи бўлишган.

Ҳозирча ушбу ҳолатга ИИВ ахборот хизмати изоҳ берганича йўқ.

Ушбу қонун аввалроқ жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ва кескин эътирозларга сабаб бўлганди. Ҳатто Xabar.uz вазиятни ўрганиб чиққан эди.

ИИВ ЖХД ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров эса ЙПХ ходимини тасвирга олиб, уни интернетда тарқатиш ҳақидаги қарор лойиҳаси «ҳали охирига етказилмаган»ини билдирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг