Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки вилоят ҳокими ўринбосари ишдан олинди

Икки вилоят ҳокими ўринбосари ишдан олинди

Фарғона вилоятида вояга етмаганлар содир этган оғир жиноятларнинг 20 фоизи ва ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизи айнан Қўқон шаҳрига тўғри келган. Ачинарлиси, 47 нафар мактаб ва 18 нафар коллеж ўқувчилари жиноятга қўл урган.

Бу бутун республика бўйича энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.

Ёшлар ишлари агентлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари Қўқондаги вазиятни жиловлашда эътиборсизлик ва сусткашликка йўл қўяётгани танқид қилинди.

Шунингдек, ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун:

— Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлари Ш.Зайниддинов ва Я.Душанов;

— Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг