Интеллектуал мулк департаментига директор тайинланди

Бахрилло Ғайбуллоевич Ҳасанов Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти директори этиб тайинланди.
У бунгача Президент Администрациясида масъул лавозимда фаолият юритиб келаётган эди.
Баҳрилло Ҳасанов аввал Адлия вазирлиги ва Фарғона вилояти адлия бошқармаларида ҳам фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Интеллектуал мулк департаментини шу вақтга қадар Есемурат Султамуратович Каньязов бошқариб келаётганди. Каньязов Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказига раҳбар этиб тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter