Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Интернетдаги гаплар дилимни оғритди». Президент Шуҳратбек Абдураҳмоновга танбеҳ берди

«Интернетдаги гаплар дилимни оғритди». Президент Шуҳратбек Абдураҳмоновга танбеҳ берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 5 июль куни биринчи ярим йилликда давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва янги вазифаларни белгилаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

Kun.uz хабарига кўра, йиғилиш якунида президент Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновни танқид қилди. 

Президент интернетда вилоят ҳокими билан боғлиқ хабарларни кузатганини, Андижон вилоятида ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлардан кўнгли тўлмаётганини айтиб ўтган.

«Сени ҳурмат қиламан. Лекин интернетдаги гаплар дилимни оғритди. Оғир-босиқ бўл. Садоқат бошқа, амал бошқа», деган президент.

Ўз навбатида ҳоким йўл қўйган хатоларини тушуниб етганини айтиб, бу ҳолат учун узр сўраган ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти ҳокими аввалига президентнинг Андижон вилоятига ташрифи вақтида кўзбўямачилик қилингани ҳақида хабарлар шов-шув бўлганди. Кейинроқ унинг вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда бир қатор вазир ва бошқа мансабдорларни ҳақорат қилгани ёзилган аудио тарқалди ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг