Исроилга юбориш учун 17 минг доллар сўраган шахс ушланди
Самарқанд вилоятида хорижга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Х.К. фуқаро Ф.К.нинг ишончига кириб, уни 17 000 АҚШ доллари эвазига Исроил давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан бўнак сифатида 7 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввал Исроил истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter