Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда «Медиа Сити» қуришни таклиф қилди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда «Медиа Сити» қуришни таклиф қилди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 29 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрамона кеча ўтказилмоқда. Тадбирда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам иштирок этмоқда.

Ҳоким журналистлар билан мулоқотда пойтахтда «Медиа Сити» қуришни таклиф қилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда. 

«Дубайда шундай жой бор. Бизда ҳам журналистлар, таҳририятлар, сайтлар учун алоҳида шаҳарча бўлишини хоҳлайман», деди у.

Шунингдек, қўшимча қилди: «Бизни танқид қилишмаган куни худди ишламаётгандек ҳис қиламан ўзимни».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг