Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззах ва Сирдарё ички ишлар тизимида тайинловлар амалга оширилди

Жиззах ва Сирдарё ички ишлар тизимида тайинловлар амалга оширилди

Фото: «Xabar.uz»

Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ички ишлар органлари тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Подполковник Ўктам Асқаров ротация тартибида Шароф Рашидов тумани ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Жиззах шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Жиззах шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган подполковник Акмал Муродов эса Шароф Рашидов тумани ИИБ лавозимига тайинланган.

Шунингдек, подполковник Исроилжон Нурматов Дўстлик тумани ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Ғаллаорол тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Ғаллаорол тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган подполковник Бекзод Наимов Дўстлик тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

***

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Соибов Жасур Яшин ўғли Сирдарё тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, шунингдек, Сирдарё тумани ИИБ бошлиғи вазифасида ишлаб кетган подполковник Ойбек Абдуллаев Ховос тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг