Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жорий ҳафтада Ўзбекистонда об-ҳаво қандай ўзгаради?

Жорий ҳафтада Ўзбекистонда об-ҳаво қандай ўзгаради?

Фото: Xabar.uz

Янги бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. 

Унга кўра, жорий ҳафтада ўтган вақт каби бироз иссиқ ҳаво давом этади. Кучли жазирама ёки ҳароратнинг тушиб кетиши кутилмайди. Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида ва 24-25 сентябрь кунлари Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 13-18 даража, кундуз кунлари 27-32 даража атрофида, жанубда 35-37 даражагача бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Тошкентда: ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 15-18 даража, кундуз кунлари 29-32 даража, 25 сентябрда 27-29 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг