Франция ИИВ вакили Тошкентда иш бошлади
17 сентябр куни Франция Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистондаги вакили Сирил Гу фаолиятини бошлаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда Сирил Гу Франция Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Марказий Осиё давлатларининг ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун масъул этиб белгиланганини маълум қилди.
Унинг Тошкентда фаолият олиб бориши Ўзбекистон ва Франция ўртасида ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш доирасида қайд этилди.
Мулоқот давомида Франция ва Ўзбекистон ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, ходимларнинг малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш ва юқори даражадаги ўзаро ташрифларни ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.
Томонлар ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни янада жадаллаштириш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишиб олдилар.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси раҳбарияти Сирил Гуга масъулиятли фаолиятида муваффақият тилади.
Сирил Гу Франция Ички ишлар вазирлигининг Марказий Осиё давлатлари ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш доирасида фаолият олиб боради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter