Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Журналист Раҳим Рауф вафот этди

Журналист Раҳим Рауф вафот этди

Ёзувчилар уюшмаси жамоаси уюшма аъзоси Раҳим Рауф (Абдурауф Раҳимқулов) вафот этди.Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди

Раҳим Рауф 1944 йили Бахмал туманининг Оққўрғон қишлоғида таваллуд топган. 1972 йили Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети)нинг Журналистика факультетини тугатиб, дастлабки иш фаолиятини “Ўзбекистон” нашриётида муҳаррирликдан бошлади. Узоқ йиллар Сирдарё вилояти Сардоба тумани Пахтаобод қўрғонида яшаб, ижод қилди. Туман газетасида бош муҳаррир, марказий газеталарнинг вилоят мухбири, “Гулистон” журнали таҳририятида бўлим муҳаррири вазифаларида ишлади. 

Раҳим Рауфнинг “Парвоз”, “Чўлқуварлар достони” очерк китоблари ва маънавий қадриятларимиз ҳақидаги қатор публицистик мақолалари чоп этилган.

Xabar.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг