Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўкдала туманидаги портлашда жабр кўрганларга компенсация берилди

Кўкдала туманидаги портлашда жабр кўрганларга компенсация берилди

Кўкдала туманидаги ёнғинда жабр кўрган фуқароларга президент томонидан ёрдам тариқасида компенсация ажратилди.

Бу ҳақда Кўкдала тумани ҳокимлиги хабар берди. 

Жорий йилнинг 16 июл куни Кўкдала туманидаги "Олтин дала" МФЙда жойлашган аҳолига газ тарқатиш шохобчасида содир бўлган ёнғин натижасида жабр кўрган фуқароларга Давлат раҳбари ташаббуси билан компенсация ажратилди. 

Жумладан ёнғинда ҳалок бўлган фуқароларнинг оилаларига 100 миллион сўмдан, ёнғинда жароҳатланган ва айни дамда даволанишда бўлган фуқароларга эса 50 миллион сўмдан нақд пул кўринишда компенсация тўлаб берилди. 

Ушбу маблағлар туман ҳокими ҳамда ҳокимлик масъуллари иштирокида фуқароларнинг хонадонлари ҳамда даволаниш жойларига олиб бориб берилди. 

Бундан ташқари жароҳатланган фуқаролар тўлиқ тузалиб кетгунга қадар малакали шифокорлар уларга бепул тиббий хизмат кўрсатади. 

Уларнинг даволаниш ва дори-дармон харажатлари ҳам тўлиқ давлат томонидан қоплаб берилади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз,  16 июл Кўкдалада газ заправка портлади. Натижада 4 киши ҳалок бўлди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг