Мард ва жасур авлодни она тарбиялайди — Президент

Айни вақтда 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев табрик нутқи давомида аёлларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида гапириб ўтди.
«Илм - нажот, тарбия - нажот, деганимиз бежиз эмас. Етук инсонни тарбиялаш онага боғлиқ. Мард ва жасур авлодни она тарбиялайди.
Биз мамлакатимизни ҳар томонлама юксалтириш учун, янги тарихий даврга қадам қўйдик.
Фарзандларимиз қалбига улуғ мақсадлар, олижаноб ғояларни сингдириш – барча Ўзбекистон оналарининг шарафли бурчидир.
Юксак фазилатли, мард ва жасур, ватанпарвар ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш албатта сизларга боғлиқ. Бу – ёруғ келажакка йўналтирилган энг катта инвестиция ва битмас-туганмас бойликдир», — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter