Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева мардикор бозорига борди

Танзила Норбоева мардикор бозорига борди

Фото: yuz.uz

Бугун, 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ишчи гуруҳи пойтахтимизнинг Яшнобод туманида бўлиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиб,  аҳоли билан бевосита мулоқот қилди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, Т.Норбоева ушбу туманлардаги кунлик ишчилар маркази фаолиятига эътибор қаратди. «Қўйлиқ» бозори ҳудудидаги «Мардикор бозори»даги фуқаролар-ишчилар билан суҳбатлашди. Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб, мурожаатларини тинглади. Шу ернинг ўзида улар назоратга олиниб, тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг