Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк икки вилоят бош бошқармасига янги бошлиқ тайинлади

Марказий банк икки вилоят бош бошқармасига янги бошлиқ тайинлади

Фото: Xabar.uz

Марказий банкнинг Бухоро ва Наманган вилояти бош бошқармаларида янги тайинловлар амалга оширилди.

Эркин Мухторович Мансуров Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки Бухоро вилояти филиали бошқарувчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Жамшидбек Азизович Алиев Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур тайинловга қадар «Агробанк» АТБ Ички аудит департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас