Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий божхона лабораторияси қандай вазифани бажаради?

Марказий божхона лабораторияси қандай вазифани бажаради?

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси томонидан журналистлар ва блогерлар учун Марказий божхона лабораториясига уюштирилган пресс-тур давомида маълумот берилди.

Қайд этилишича, божхона ишида божхона экспертизаси ғоятда муҳим аҳамият касб этади. Экспертиза кўмагида товар кодини аниқлаш товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини янада енгиллаштиради, энг муҳими давлат бюджетига божхона тўловларининг тўлиқ ундирилишига хизмат қилади.

Лаборатория АҚШ, Англия, Япония, Германия каби давлатларда ишлаб  чиқарилган, халқаро стандартларга мос 20 дан ортиқ энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда мураккаб экспертизаларни ўтказиш ва хар томонлама асосланган ҳаққоний хулосалар берилишини имконини беради.

Марказий божхона лабораторияси ва ҳудудий тузулмалар томонидан 2021 йилда салкам 9,6 мингта божхона экспертизалари амалга оширилди ва натижада давлат бюджетига салкам 100 млрд. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

2021 йил ноябрь ойида Марказий божхона лабораториясига Жаҳон Божхона Ташкилотининг «Минтақавий божхона лабораторияси» мақоми берилди. Бундай мақомга эга лабораториялар дунё бўйлаб 9 та, холос.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг