Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди Тошкент вилоятида! Махсус тергов сумкаси ҳақида эшитганмисиз? (Фото)

Энди Тошкент вилоятида! Махсус тергов сумкаси ҳақида эшитганмисиз? (Фото)

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан вилоятнинг барча терговчи ва суриштирувчи ходимлари тергов ҳаракатларини ўтказиш жараёнида турли изларни, ашёларни топиш, кузатиш, кўчириб олиш ва қайд этиш учун зарур техник воситаларни жамлаган махсус тергов сумкалари билан таъминланди.

— Мазкур махсус тергов сумкалари замонавий фото ва видео тасвирга оладиган аппаратуралар, турли изларни мустаҳкамлаш ва кўчириб олишда ишлатиладиган воситалар, ўлчов ва оптик (лупалар) асбоблар, ёзув-чизувлар тайёрлаш ва уларни қайд этиш воситалари билан жиҳозланган бўлиб, далилларни қайд этиш учун баённома тузиш билан бир қаторда овоз ёзиш, видеоёзув, кинотасвир, фотосуратга тушириш, қолиплар тайёрлаш, нусхалар олиш, режалар ва схемалар тайёрлаш ва ахборотни акс эттиришнинг бошқа усулларини қўллашда терговчи ва суриштирувчиларга ўзларига юклатилган вазифаларини самарали амалга оширишлари учун янада қулайлик яратади, — деди Тошкент вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Олим Саидов.

Тергов бошқармаси сумкаси
Фото: «Xabar.uz»

Бу каби махсус сумкалар терговчи ва суриштирувчилар томонидан жиноятларни фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилишда уларга далилларни топиш, қайд этиш, олиш ва тадқиқ қилиш жараёнида жуда ҳам катта амалий аҳамиятга эгадир.

Фото: «Xabar.uz»

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг