Тошкент вилоятида июл ойидан ичимлик суви нархи ошади

Тошкент вилоятида 1 июлдан ичимлик суви нархи қимматлаши кутилмоқда.
Вилоятда 2025 йил 1 июлдан бошлаб ичимлик суви ва оқова суви нархлари ошади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгаши қарори эъон қилинган. Қарор бугун, 2026 йил 26 май куни эълон қилинди.
Қарорга илова қилинган жадвалда тўлиқ нархар келтирилган. Жумладан, "Тошкент вилояти сув таъминоти" томонидан аҳолига етказиладиган ичимлик суви нархи 1 метр куб учун 2912 сўмга етади (ҚҚС билан). Айни дамда бу қиймат 2240 сўмни ташкил этади. Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун бу нарх 10080 сўмдан 16800 сўмга етади. Оқова сув хизматлари нархи аҳоли учун 1120 сўмдан 1456 сўмга етади. Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун нарх 2240 сўмдан 3360 сўмга етади.
Чимён-Чорбоғ сув таъминоти АЖда нарх аҳоли учун 1232 сўмдан 1680 сўмга кўтарилади. Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун нарх 5712 сўмгача кўтарилади.
Мусаффо обиҳаёт магистрал сув таъминоти АЖ томонидан аҳолига етказиб бериладиган сув нархи 1680 сўмдан 2128 сўмга етади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter