Метрода платформа четига темир тўсиқ ўрнатиш таклиф қилинди
«Менинг фикрим» порталида Тошкент метрополитенида платформа четига темир тўсиқлар ўрнатиш тўғрисида мурожаат эълон қилинди.
Петиция муаллифининг ёзишича, Тошкент метрополитени бекатларида болалар ўйинқароқлиги натижасида ёки ёши катталар эҳтиётсизлиги натижасида релсларга тушиб кетиши ҳолатлари кузатилади. Йўловчилар гавжум бўлган вақтларда уларнинг доимий назоратини таъминлаш мушкуллиги боис, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўриш керак.
Мурожаатда Тошкент метрополитени фойдаланувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида платформа четига темир тўсиқлар ўрнатилиши таклиф қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter