Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метронинг ерусти бекатларида поезд тезлиги пасайтирилади

Метронинг ерусти бекатларида поезд тезлиги пасайтирилади

Фото: Xabar.uz

Ҳаво ҳароратининг кескин исиши сабабли поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент метрополитенининг барча ерусти бекатларида ҳаракатланаётган поездлар тезлиги камайтирилади.

Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» маълумот берди.

Қайд этилишича, бу ўзгариш соат 12:00 дан 18:00 га қадар амал қилади. Бу орада электропоездлар қатновидаги оралиқ интерваллар ҳам ортади.

Айни кунларда юртимиз бўйлаб аномал иссиқ давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юқори ҳаво ҳарорати сабаб темирйўл поездлари қатновларида ҳам ўзгаришлар бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг